Ёшлар иттифоқи ва ''Камалак'' болалар ташкилотига сардор сайланди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят сардорлар кенгаши аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди.

Сайловда ёшлар иттифоқи ва унинг қошидаги ''Камалак'' болалар ташкилотига сардорлар сайланди.
Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши сардорлигига Самарқанд туманидаги 38-умумий ўрта мактаби ўқувчиси Хуршид Ҳасанов, “Камалак” ташкилоти сардорлигига Каттақўрғон шаҳридаги 16-мактаб ўқувчиси Шаҳзода Aҳадова сайланди.

Шунингдек, ҳар икки ташкилотга қўшимча йўналишлар бўйича 6 нафардан сардор сайланди.
Уларга ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг махсус ишонч ёрлиқлари топширилди.

Ғофиржон Бобобеков.