ЙТҲ оқибатида автомобилдаги уч нафар йўловчи ҳалок бўлган
- 16.12.2019 14:49
- 353
- Ҳодиса
Кеча, 15 декабрь куни тахминан соат 22:30 да 25 ёшли Ғ.А. “Matiz” русумли автомашинасини А-380 “Ғузор-Қарши” автомобиль йўли бўйлаб Қарши шаҳри томонга қараб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва йўлнинг ўнг томон четидаги темир тўсиққа урилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси Ғ.А. ҳамда йўловчилари - 31 ёшли Ш.Б. ва 32 ёшли Р.Х.лар олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.