ЮНИCЕФ: Афғонистонда ўтган ҳафтадаги терактларда камида 50 нафар бола ҳалок бўлган


"Афғонистонда бир ҳафта ичида 50 дан ортиқ ўғил-қиз инсон ҳуқуқларининг чидаб бўлмас даражада бузилиши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Ҳисоботлар тасдиқлангани сайин, бу рақамлар янада ошишидан хавотирдамиз", деди ЮНИCЕФ минтақавий директори Жорж Ларьеа-Ажеи.

"Қуддуздаги «Мавлавий Секандар» масжидидаги жума куни содир бўлган портлаш камида тўрт боланинг ҳаётига зомин бўлди. Кўпчилик оғир жароҳат олди", деб ёзди Ларьеа-Ажеи Twitterда.

ЮНИCЕФ барча жабрдийда оилаларга ҳамдардлик билдиришини маълум қилган. Афғонистон ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 21 апрель куни Афғонистоннинг учта шаҳрида теракт содир этилган.