Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юрак нуқсони билан туғилган қизалоққа Самарқанд ҳарбий прокуратураси ёрдам берди

Самарқанд шаҳридаги 16-ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган фуқаро С.Турсунбоевнинг фарзанди туғма юрак нуқсони билан дунёга келди. Текширув натижаларига кўра, юракнинг нуқсон қисмига Германия давлатида ишлаб чиқарилган махсус тиббий аппарат ва 21 дона тиббий анжомлар зарурлиги, операция қилишга эса катта миқдорда пул маблағи лозимлиги аниқланган.

Ушбу муаммо 4 йилдан буён ўз ечимини кутиб келаётган эди. Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан бу ҳолат ўрганилиб, кўмак берилди. Яъни, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан давлат бюджети ҳисобидан жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Фариза Самадовага ордер олиб берилди. Операция февраль ойининг охирида ўтказиладиган бўлди.

Жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли чиққан Фариза ҳозирда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

Ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан шу кунга қадар ушбу оила холидан хабар олиб келинмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.