Юртимизда яна уч эгизак дунёга келди (фото)

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Зокир Алимов ва Зарнигор Пардаевалар оиласида уч эгизак дунёга келди. Уларга улуғ ниятлар билан Ҳасан, Ҳусан ва Фотима деб исм қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Термизда уч эгизак дунёга келди

Бу хушхабар нафақат Алимовлар хонадони, балки Сурхондарё вилояти аҳлига ўзгача қувонч улашди. Чунки воҳада бир йўла уч эгизак туғилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат саналади.

Вилоят Перинатал марказидан маълум қилишларича, чақалоқлар соғлом. Уларнинг соғлиғини малакали тиббиёт ходимлари назорат қилиб турибди.

4.jpg5.jpg6.jpg