Зарафшон дарёсида эҳтиётсизлик оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетган
- 26.05.2023 11:22
- 346
- Ҳодиса
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 25 май куни соат 14:00 ларда Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган.
ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида бир нафар боланинг мурдаси топилган. Қолган икки нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик сўралган.