@zarafshonbot га мурожаат: Камбағални туяни устида ҳам ит қопади(ми?)

Ҳозирги ҳолатимиз шу мақолни ёдга солади. Негаки, Самарқанд шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат” мономарказида касбга ўқияпмиз. Туманлардаги бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан берилган йўлланма билан бу ерга юборилгандик.

Йўлланмада стипендия белгиланган. Бу 560 минг 475 сўмни ташкил этади. Аммо 3 ойдан буён стипендия берилмаяпти.

Ваҳоланки, бу ерда касб ўрганаётганлар "Aёллар дафтари", "Темир дафтар"да рўйхатда туради. Шунинг ўзиёқ биз кабиларнинг иқтисодий қийин аҳволда яшаётганимизни билдиради. Кунлик харажатларни ушбу стипендия билан ўтказаман, деб касб ўрганаётганларнинг аҳволини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Ҳайронмиз, йўлланмада степиндия кўрсатилган бўлса нимага тўлаб берилмаяпти? “Дафтар”ларга киритилган кам таъминланганларни сарсон қилиш қанчалик тўғри?

М.Қўшимова,
Г. Туйжонова,
М.Мамаражабова, жами 8 имзо.

***
P/s: Бу масалага тегишли мутасадди идоралар, хусусан, прокуратура органлари ойдинлик киритиб, тегишли жавоб йўллашини сўраймиз.