@zarafshonbot'га мурожаат: “Олти ойдан буён лифт ишламаяпти”
“Самарқанд шаҳар Қорасув маҳалласи 74-уйдан мурожаат қиляпмиз. Кўп қаватли уйда олти ойдан буён кичик лифт ишламасдан келмоқда.
Мазкур масала бўйича "Nur SHarq Tess" МЧЖ раҳбари ва ходимларига бир неча марта мурожаат қилишимизга қарамасдан бугунги кунга қадар аниқ жавоб ёки муаммони ҳал қилиш бўйича ишлар амалга оширилмасдан келмоқда.
Уйда 80 та хонадон бор. Ҳар куни эрталаб ишга, ўқишга шошилиб навбат кутиб, борадиган манзилига белгиланган вақтда кеч қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Иссиқ жонни иситмаси чиққани каби хонадонлардаги фуқароларни тоби қочган вақтда тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам кутиб қолиш ёки 12,15 қаватларга пиёда чиқиш ҳолатлари тез-тез кузатиляпти.
Камига уйда тўхтовсиз ишлаб турган катта лифтда ҳам носозлик ҳолатлари учраб туради. Яъни, лифт тўхтовсиз ишлаб турганлиги сабабли арқонларидан овоз чиқиб, хонадон эгалари томонидан лифтда вақтимиз узулиб кетмасмикан деган хавотирларга сабаб бўляпти.
"Nur SHarq Tess" МЧЖ раҳбариятидан лифт тузатиб катта лифтни қачон соз ҳолатда ишлашини таъминлашлари бўйича аниқ куни ва вақти билан муносабат билдиришларини сўраб қоламиз”.