Зўравон йўловчи сабабли Тошкентга учаётган самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди
- 11.12.2023 09:44
- 491
- Ўзбекистон
Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Ҳодиса бугун Тошкент вақти билан соат 07:35 да HY102 "Нью-Йорк – Тошкент" авиарейсида содир бўлган ва "Boeing-787" ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.
Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан самолётдан туширилган.
Керакли чоралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради. Рейснинг Тошкентга етиб келиши соат 13:00 га белгиланган.
Теглар:
Uzbekistan Airways
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаётни сақлаб қолган билим: Мансурнинг ҳикояси
- Бугун, 06:16
- Жамият
Темурийлар даврининг буюк меъмори
- Бугун, 06:10
- Маданият
Олимлар уруғлик картошка етиштиряпти
- Кеча, 20:21
- Қишлоқ хўжалиги