Маҳалла хотин-қизлари ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари бошланди

Каттақўрғон шаҳридаги марказий ўйингоҳда "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" доирасида хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларга старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи А.Ахмедов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.
Ўтган йилги ДХХ кубоги мусобақаларида вилоятнинг 77 мингдан ортиқ ёшлари қамраб олингани, республика босқичида Жомбой тумани Нўш маҳалласининг "Нафис" қизлар футбол жамоаси биринчиликни қўлга киритгани ва бу йил ҳам чемпионликни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишлари таъкидланди.
Шундан сўнг секторлар кесимида шаҳарнинг Оқолтин, Баҳористон, Каттақўрғон, Гўзалкент ҳамда вилоятнинг барча туманаларидаги баҳслар старт олди.
Мусобақанинг вилоят босқичи жорий йилнинг июнь ойида, ва республика мусобақалари эса август ойида бўлиб ўтади.

Фазлиддин Рўзибоев.