Оқдарё туманида Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бунинг учун 1 миллиард 36 миллион сўм маблағ сарфланди. Меҳнатга лаёқатли ва ўз иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларнинг муносиб иш топишларига кўмаклашадиган мазкур марказда ахборот алмашиш, ишсизларни рўйхатга олиш ва бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар тақдим этиш учун барча шароит яратилган.

Марказнинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Ф.Абилов ва мутасаддилар ушбу марказнинг аҳамияти ва аҳолига қулайлик яратишдаги ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Эслатиб ўтамиз, Оқдарё туманида 156 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади, уларнинг 92 мингдан ортиғини меҳнатга лаёқатли аҳоли ташкил этади. 

Оқдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.