Самарқандда бир неча сайёҳлик объектлари қуриляпти
Ҳозирги кунда унинг қурилиши учун жой ажратилган ва ушбу ҳудуддаги биноларни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Улар бузилиб, қурилиш ишлари яқин кунларда бошланади.
Шунингдек, “Афросиёб” меҳмонхонаси “Регистон КФТ” хорижий корхонасига сотиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа ўрганилмоқда.
Самарқанд туманида хорижий сайёҳларга соғломлаштириш ва профилактика хизматларини кўрсатувчи объектлар барпо этиляпти. Бу ерда меҳмонхоналар, коттежлар ва маданий ҳордиқ чиқариш жойлари ўрин олади. Ишлар “Оригинал Макс Люкс” МЧЖ томонидан амалга ошириляпти.
Жанубий Кореянинг “Янгон корпорейшн” компанияси томонидан эса сайёҳлар учун тиббий марказ, тарихий либослар театри ва ресторан-меҳмонхона мажмуаси қурилади. Ҳозирги кунда “Эл мероси” театри атрофидаги бинолар бузилмоқда. Янги объектлар учун 1,6 гектар майдон бўшатилади. Биноларни келаси йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Самарқанд вилоятида 112 та меҳмонхона фаолият юритмоқда, уларнинг бештаси янги. Жорий йилнинг сайёҳлик мавсумида 350 минг хорижий ва 1 миллион 650 минг нафар маҳаллий туристларга хизмат кўрсатилиши кутилмоқда.