Август ойида Ўзбекистонда қанча туғилиш қайд этилди? Энг юқори қўрсаткич Самарқандда
- 30.09.2020 10:05
- 223
- Ўзбекистон
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 912 тага кўп.
Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 83 925 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585 та) кузатилди.
Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 573 та, Фарғона – 58 774 та, Қашқадарё – 55 774 та ва 50 601 та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли сони 3,9 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 миллион киши) сонига тенг дегани.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳозирда Ер юзида қанча одам яшайди?
- Бугун, 17:23
- Ўқинг, қизиқ!