1 июнь - Бутунжаҳон ота-оналар куни

2012 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг 66-сессиясида Бутунжаҳон ота-оналар куни эълон қилинган ва 2013 йилдан буён ҳар йили “Бутун дунёдаги ота-оналар шарафига” шиори остида ёзнинг биринчи куни нишонланиб келинмоқда.

Ярим асрдан кўпроқ вақтдан буён оила билан боғлиқ бўлган яна бир байрам – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни айнан шу, яъни 1 июнь куни нишонланиб келаётгани рамзий маънога эга.

Байрамнинг мақсади сайёра аҳолисига умуминсоний қадриятларни эслатиш, бу қадриятларни мустаҳкам ва ахлоқий оиланинг асоси сифатида ҳимоя қилиш ва тасдиқлашдир. Ахир болалар тарбияси ва ҳимояси учун айнан оила, биринчи навбатда ота ва она масъулдир.

Ота-она оиланинг асоси ва жамият таянчи. Дунё бўйлаб ота-оналар, ирқи, дини, маданияти ва миллатидан қатъи назар фарзандларининг асосий тарбиячилари ва ўқитувчилари бўлиб, уларни тўлақонли бахтли ва самарали ҳаётга тайёрлайдилар.

Болаларнинг соғлиғи ва ўқишдаги муваффақияти ота-оналарга боғлиқ.  Ходимларни қўллаб-қувватлаш усулларини қўллаш орқали компаниялар, тушкилотлар ва ҳукуматлар оилалар фаровонлигини таъминлашга ёрдам беради.

БМТ Бош ассамблеяси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзо давлатларини Бутунжаҳон ота-оналар куни байрамига қўшилишга ва уни “Ёшлар ва болаларни жалб қилган ҳолда фуқаролик жамияти билан тўлиқ шерикликда” нишонлашга чақиради.