1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди
- 02.09.2020 12:59
- 336
- Иқтисодиёт
1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали.
Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача кўтарилди.
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпайди.
Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқароларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа