11 ой давомида отаси томонидан яшириб келинган болалар онасига қайтарилди
Тошкент вилоятининг Паркент туманида отаси томонидан 11 ой давомида яширилган болалар онасига қайтарилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Юқоричирчиқ туманлараро судининг ўтган йил 14 октябрь кунидаги қарздор А.Ш.дан, ундирувчи Д.Ш. тарбиясига 2014 ва 2016 йилда туғилган вояга етмаган фарзандлари Бобур ва Зарнигорни олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича бюронинг Паркент тумани бўлими томонидан бир неча маротаба қарздордан болаларни онасига олиб беришга ҳаракат қилинган.
Лекин ота доимий равишда ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилган ва фарзандларини беркитиб қўйган.
Шу сабаб бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб берилиши лозим бўлган болаларга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қидирувга берилган болалар Юқоричирчиқ туманидаги қарздорнинг узоқ қариндошининг уйидан топилган ва давлат ижрочисига топширилган.
Ижро ҳаракатлари давомида болалалар онасига холислар иштирокида олиб берилган.
Паркент тумани имом хатиби, махалла раиси, ИИБ профиликтика инспекторлари таклиф этилган ва оилани яраштириш мақсадида тарафлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.