12 бош қорамолнинг пулини бермай юрган шахсга жиноий иш очилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни 23 ёшли Х.М. Каттақўрғон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида жорий йилнинг июнь-июль ойларида таниши 31 ёшли Ф.Э. ундан 12 бош қорамолини гўшт ҳисобида жами 135 миллион сўмга баҳолаб, уларнинг пулларини 2020 йилнинг июль ойининг охирига қадар беришга келишиб, ваъда бериб, уни алдаб, пулларни ҳозирги кунга қадар бермасдан келаётганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ф.Э. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.