134 нафар алиментдан қарздор шахс ишга жойлаштирилди ва ойлигининг бир қисми алиментга қаратилди

Мажбурий ижро бюросисининг Самарқанд вилояти бошқармаси ташаббуси билан алимент қарздорлиги мавжуд бўлган 24 176 нафар ишсиз ва банд бўлмаган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш бўйича камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.

Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори Рифат Бўриевга кўра, шу кунга қадар бундай ярмаркалар 16 марта ўтказилиб жами 691 та қарздор ишсизлар қатнашган, 132 нафар қарздорга ишга йўлланма берилган, 134 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланган ҳамда алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларининг маълум қисмига қаратилган.

Шунингдек, чора-тадбирлар ижроси доирасида тарғибот тадбирларини ўтказиш давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 1 289 та ажрашган оилалар яраштирилган.