14 ёшгача болалари бўлган нафақа олувчи оилалар 2,5 баробардан ошади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, икки ёшгача бўлган бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналар сони ҳар ойда 14-15 мингтага оширилиб, декабрь ойида 400 мингтагача етказилади ёки йил бошига нисбатан қарийб 1,5 баробарга кўпайтирилади;
14 ёшгача болалари бўлган нафақа олувчи оилалар сонини йил бошига нисбатан 2,5 баробардан ортиққа ошириб, уларнинг сони декабрь ойида 700 минггача етказилади;
кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам олувчилар сони йил бошига нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 100 мингтага етказилади.
Умуман олганда, ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 600 мингга кўпайиб, жорий йилнинг декабрь ойида 1,2 миллионга (мамлакатдаги жами оилаларнинг қарийб 14,1 фоизи) етказилиши кўзда тутилмоқда ва бунга бюджетдан қўшимча 426 миллиард сўм ажратилади.