15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилади
- 16.05.2022 15:32
- 898
- Самарқанд
Бугун, 16 май куни Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф билан келган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин билан учрашувда саммит масалаларини кўриб чиқди. Унда:
- Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш;
- жорий йилнинг май-сентябр ойларига мўлжалланган юқори даражадаги учрашувлар;
- 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш;
- ШҲТ фаолиятини янада ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш;
Саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнини тезлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мушукни ўлимдан қутқарган қарға
- Кеча, 16:02
- Ўқинг, қизиқ!
Хитой ва КХДР етакчилари нималарни имзолади?
- Кеча, 14:26
- Хориж