15 декабрь – Халқаро чой куни: Чой Хитойда кашф этилганми?
Чойни аксарият одамлар ичимлик сифатида қабул қилишади, аммо у одамлар орасидаги илиқ муносабатларни шакллантирувчи омил ҳамдир. Одамлар бир пиёла чой баҳонасида суҳбат қуради, меҳмон кутади, оилавий жам бўлади.
Чой қадимдан Япония, Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланка мамлакатларида экилган ва баъзи касалликларга даво сифатида фойдаланилган. Олимлар чойда 120 хил модда борлигини аниқлаган.
Чойнинг келиб чиқиш тарихи ҳам қизиқ. 3500 йил аввал Хитой ҳоқони канизакларидан бири кечирилмас гуноҳ қилади. Яъни, у никоҳсиз ҳомиладор бўлади. Аёл ўлим жазосига ҳукм этилади. Аммо атрофдагилар гуноҳни қилган аёл, унинг боласи гуноҳсиз эканлигини таъкидлаб, бир неча кунлик озиқ-овқат билан кимсасиз тоғли ҳудудга бадарға қилишади. Аёл тоғда озиқ-овқатсиз қолганда, ҳолсиз бир бута тагида йиқилади. У ташналигини қондириш учун бута баргларини чайнайди. Мўъзижа рўй бериб, унинг нафақат ташналиги қонади, балки ўзини тетик ва бардам ҳис этади. У ҳайратланиб, дарахт баргларидан анчагина юлиб, ортига қайтади. Ва одамларга мўъжизавий дарахт ҳақида сўзлаб беради. Бу бутазор чой дарахти эди. Унинг овозаси ҳоқонга ҳам етиб боради. У канизакни ҳузурига чорлайди. Қараса, у анча тетик ва юзлари тиниқ эди.
Дастлаб чой доривор ўсимлик сифатида истеъмол қилинган бўлса, бугун у кундалик ичимлик сифатида дастурхонимиздан жой олган.
Файзулло ИСМОИЛОВ тайёрлади.