200 кВт электр энергияси вилоятдаги қанча хонадон учун етарли бўлди?
Хабарингиз бор, маиший истеъмолчиларга электр энергияси миқдори учун нарх белгилашда янги тартиб кучга кирган.
Унга кўра:
200 кВт/соатгача 450 сўм;
201 кВт/дан 1000 кВт.гача 900 сўм;
1001 кВтдан 5000 кВт.гача 1350 сўм;
5 001 кВтдан 10 000 кВт.гача 1 575 сўм;
10 001 кВт ва ундан юқори истеъмол учун 1 800 сўм.
Хўп, белгиланган нархлар, хусусан, 200 кВт электр энергияси қанча хонадон учун етарли бўлди? Таҳлил натижалари қандай рақамларни кўрсатмоқда? "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Самарқанд ҳудудий филиали бўлим бошлиғи Аъзам Асадов бу ҳақда дастлабки хулосаларни маълум қилди.
Таъкидланишича, июнь ойида жами 760 минг истеъмолчидан 549 мингтаси ёки 72 фоизи ижтимоий норма доирасида, яъни 200 кВт гача электр энергияси истеъмол қилган.
Батафсил натижалар билан видеода танишишингиз мумкин.