2018 йил Ўзбекистонда энг кўп туғилиш қайд этилди. Вилоятлар орасида Самарқанд етакчи

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, 2018 йил Ўзбекистон тарихида энг кўп туғилиш кузатилган йил сифатида қайд этилди.

 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 768,3 минг нафар бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 23,3 промиллени ташкил этди ҳамда 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 промиллега ошганлиги кузатилди.

 Чақалоқларнинг 400,9 минг нафари ўғил болаларни, 367,4 минг нафари қизларни ташкил этади.

 Туғилишлар сони вилоятлар кесимида қуйидагича:

  • Самарқанд вилоятида 98,7 минг;
  • Қашқадарё вилоятида 82,1 минг;
  • Фарғона вилоятида 81,2 минг;
  • Андижон вилоятида 72,2 минг;
  • Сурхондарё вилоятида 68,1 минг;
  • Наманган вилоятида 66,5 минг;
  • Тошкент вилоятида 59,3 минг;
  • Тошкент шаҳрида 46,3 минг;
  • Бухоро вилоятида 40,2 минг;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 40,1 минг;
  • Хоразм вилоятида 40,1 минг;
  • Жиззах вилоятида 33,8 минг;
  • Навоий вилоятида 21,5 минг;
  • Сирдарё вилоятида 18,3 минг;