2019 йилда «Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг режаси нималардан иборат?

Жорий йилда вилоятнинг 14 та туманидаги 42 та маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, қишлоқ ҳудудларидаги 20 687 та хонадонда яшовчи аҳолига қулай шароитлар яратилади.

Дастурга мувофиқ қишлоқларда 34 та кўп қаватли уйларнинг том қисми ва 82 дона кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилади, 65,0 км  узунликдаги пиёдалар йўлаклари (тротуарлар) қурилади ва 1964 дона тунги ёритиш кўча чироқлари ўрнатилади.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 171,3 км                        ичимлик тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади ва 24,0 млрд. сўм маблағ молиялаштириб берилиши режалаштирилган.

305 км электр тармоқларини таъмирлаш ҳамда 145 дона  трансформаторлари алмаштирилиб, 5030 дона таянч устунлари ўрнатилади.

Табиий газ таъминоти бўйича 11,0 км газ тармоқлари таъмирланиб, аҳолига 5541 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади.

Ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш ишлари (асфальт ва шағал қопламасини ётқизиш) 437,6 км.га бажарилиб, 95,3 млрд.сўм маблағ сарфланади.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича 17 дона автобуслар харид қилиниб, 73 та бекатлар замонавий усулда қурилади.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш (таъмирлаш) бўйича жами
84 та шундан 44 та умумтаълим мактаблари, 16 та мактабгача таълим муассасаларида, 24 та соғлиқни сақлаш муассасалари объектларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади.

Бозор инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа қиймати 45,9 млрд. сўмлик 220 та бозор инфратузилмаси объектлари қуриб фойдаланишга топширилади.

166 км ирригация ва мелиорация объектлари реконструкция қилиниб, 10,8 млрд. сўм маблағ сарфланади.

Дастур доирасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун жами 372,062 млрд. сўм, маҳаллий бюджетдан 54,6 млрд. сўм, марказлашган маблағлар ҳисобидан 196,2 млрд.сўм, тармоқ корхона маблағлари ҳисобидан 28,5 млрд.сўм, маҳалла жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳомийлик хайриялари маблағлари ҳисобидан 10,8 млрд. сўм, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 30,7 млрд.сўм, тижорат банк кредит маблағлари ҳисобидан 51,3 млрд. сўм ва бошқа ҳомийлик маблағлари йўналтирилади.

“Обод маҳалла” дастури доирасида Самарқанд шаҳрида ва Каттақўрғон шаҳрида 40 та кўп қаватли уй-жойлар, 9,2 км электр ва 50,3 км. ички йўллар таъмирланади.

Ижтимоий соҳа объектлари бўйича жами
24 та, шундан 4 та умумтаълим мактаблари, 9 та мактабгача таълим муассасаларида, 2 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва 9 та бошқа объектларида (6 та маҳалла биноси, 1 та маданият уйи, 1 та истироҳат боғи, 1 та универсал спорт мажмуаси,) қуриш таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Ушбу объектларни қурилиш-монтаж ишлари учун жами 23,4 млрд. сўм  маблағ ўзлаштирилади.

Бозор инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа қиймати 13,9 млрд. сўмлик 39 та бозор инфратузилмаси объектлари қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.