2019/2020 ўқув йили учун мактаб ўқувчиларининг таътил кунлари маълум бўлди
- 15.10.2019 17:22
- 18669
- Таълим
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:
* кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
* қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
* баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
* ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бош қомусимизда архив фаолиятининг ҳуқуқий асослари мавжуд
- 51 дақиқа аввал
- Самарқанд
“Конституция — бахтимиз қомуси”
- Бугун, 14:48
- Таълим
Ургутда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
- Бугун, 10:21
- Самарқанд