2020 йилги “Президент арчаси” карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади
- 23.12.2020 14:50
- 149
- Ўзбекистон
2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида, карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
“Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинади ҳамда “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан уюштириладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади.
Бугунги кунда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” ҳозирланмоқда. Совғалар 28-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилади.