2025 йилда биринчи учар таксилар: улар бойлар учун эрмак бўладими ёки барчага транспорт воситаси?
Учар машиналар бизга илмий фантастикадек туюлади. Аммо йўловчи ташувчи учувчисиз учиш аппаратлари ва юк дирижаблларини яратишга катта маблағ сарфланмоқда. Бу — одамлар тез орада учар такси чақира олади деганими?
Мутахассисларнинг фикрича, 2035 йилга бориб бундай машиналар бозори 25 миллиард долларга етиши мумкин. Шу боис, инвесторларнинг бундай лойиҳаларга қизиқиш билдириши ажабланарли эмас.
Бундай машиналарга мисол - eV-TOL вертикал учиш ва қўниш самолёти бўлади. Улар карбонат ангидрид чиқаришни олдини олиш мақсадида электр моторлар билан жиҳозланган.
Дунё бўйлаб 50 дан ортиқ корхоналар 20 тагача йўловчини ташишга қодир бўлган транспорт воситаларининг бир нечта прототипларини ишлаб чиқмоқда. Улардан бири Туркиянинг AirCar стартапидир. Истанбулда жойлашган ушбу компания 2017 йилдан бери шаҳар кўчаларида тирбандлик ва газ ифлосланиши муаммосини ҳал қилишга уриниб келмоқда. Компаниянинг асосий мақсади электр моторли учувчисиз учар таксилар паркини яратишдир.
Кичрайтирилган прототипларнинг мингга яқин синовларидан сўнг, бу йил тўлиқ ўлчамли транспорт воситаларининг синови бошланди. Компания асосчиси Ерай Алтунбозарнинг сўзларига кўра, йўловчи ташиш 2025 йилдан бошланиши мумкин, бироқ бунинг учун ҳали қатор тўсиқлар мавжуд.
Франциянинг худди шундай Flying Whales компанияси раҳбари Себастян Боугоннинг айтишича, дирижабллар соғлиқни сақлашга ёндашувни ўзгартиради: улар кўчма касалхонани оролга ёки бориш қийин бўлган ҳудудга етказади, фавқулодда вазиятларни айтмаса ҳам бўлади…
Учар машиналар энди хаёл эмас. Улар устида ишлайдиган стартапларга миллиардлаб доллар сармоя киритилади. Аммо улар бойлар учун шунчаки эрмак бўладими ёки барчага хизмат қилувчи транспорт воситасими, буни вақт кўрсатади?
Г.Холдорова тайёрлади.