22 апрель - Бутунжаҳон ер куни
Ушбу сана БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан 2009 йилда ташкил этилган ва 2010 йилдан нишонланиб келинмоқда.
Бу сана дастлаб 1970 йил 22 апрелда АҚШда нишонланган. Унда 20 миллиондан ортиқ одам иштирок этган.
Аста-секин Ер кунини нишонлаш анъанаси бутун дунё бўйлаб тарқалган. Шу тариқа 1990 йилда ушбу байрамда 141 мамлакатдан 200 миллиондан ортиқ киши иштирок этган.
Ҳар йили шу куни дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар глобал экологик муаммоларни муҳокама қилиш учун давра суҳбатида тўпланади. Шу куни ҳамма ўз ҳовли ва кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этиши мумкин.
Шимолий ярим шарда Ер куни баҳорда, Жанубий ярим шарда эса кузда нишонланади. Ушбу глобал ҳаракатнинг асосий мақсади жамият ва сайёрадаги ҳар бир инсоннинг эътиборини Ер ва унинг атроф-муҳити муаммоларига қаратишдан иборат бўлиб, инсоният олдида турган қийин вазифалар тўғрисида билиб олишга имкон беради.
Маълумот учун: Сайёрамиз тахминан 4,5 миллиард ёшда. Сайёрадаги энг иссиқ жойлар: Калифорниядаги Ўлим водийси ва Ливиядаги Эл Азизия деб номланадиган жой. У ерда Цельсий бўйича +57,8 даражагача иссиқ ҳаво кузатилади. Антарктида Ердаги энг совуқ жой сифатида тан олинган: 1983 йил 21 июлда Антарктидадаги Восток тадқиқот станциясида Цельсий бўйича -89 даража совуқ ҳаво қайд этилган. Ой Ернинг кўзга кўринадиган битта табиий сунъий йўлдоши ҳисобланади.