2500 долларлик икра
Ишонмаяпсиз-а? Лекин бу бор гап. Дунёда энг қиммат икра “Олмос” деб аталади ва номи форсчадан олинган.
У ёрқин кумушсимон тусда бўлиб, уни Каспий денгизида яшовчи белуга - альби нос балиғи ишлаб чиқаради. Бундай балиқнинг ёши 100 йилдан кам бўлмаслиги, оғирлиги эса 900 килограмм атрофида тош босиши лозим.
“Олмос” 995-пробали олтиндан ясалган 100 граммлик банкада қадоқланади ва ҳар бири 2500 доллардан сотилади. Икрани Эрон етказиб беради.
Бўрилар нега Ойга қараб улийди?
Бўрилар ва итлар тунда кўпинча Ойга қараб улишади. Бу одамларни даҳшатга солади. Сабаби нима экан?
Кузатувлар шундай хулосага олиб келадики, ёввойи табиатда бўрилар осмонда Ой бор-йўқлигидан қатъий назар ҳар куни тунда улийди. Негаки, бўрилар сутканинг сокин палласида фаол ҳолатга келиб, овга чиқишар экан ва улиш орқали бир-бирлари билан “хабарлашиб” туришади.
Учқур гепард
Қоплонларни югуриш тезлиги соатига 105 километрдан ошади. Бу энг учқур итлар ва тозиларнинг тезлигидан 70 км/соатга кўпдир.
Кейинги тадқиқотларнинг кўрсатишича, қоплонларнинг югуриш устунлиги шунда эканки, улар югуриш пайтида оёқларини жуда тез эгиб ёзади. Бу эса югуришда қўшимча тезлик беради.
Т.Шомуродов тайёрлади.