253 нафар ватандошимиз Новосибирскдан олиб келинди

Кеча, 22 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Толмачево аэропортидан Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини бажарди. Ҳаво кемасида 253 нафар йўловчи - Ўзбекистон Республикаси фуқароси ватанга қайтарилади.

Компаниянинг маълум қилишича, мазкур қатнов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маҳкамов Илҳом Рустамович, бошқарув раисининг ўринбосари, тижорат ва туризм бўйича директори вазифасини бажарувчиси Худойқулов Шухрат Шавкатович ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги комиссияси аъзолари кўмагида ва ёрдамида амалга оширилган.

Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов ҳамда авиакомпаниянинг чартер қатновлари жадвалини ишлаб чиқарган Махсус республика комиссиясига ўз миннатдорчилигини билдирган.