3,5 мингдан ортиқ одамни ўлдиришда айбланган нацист судланмоқда
Юзини картон папка билан ёпиб олган 100 ёшли Йозеф Шутц Германиянинг Бранденбург суди олдида ҳозир бўлди. Заксенхаузен фашистлар концлагерининг собиқ қўриқчиси 3,5 мингдан ортиқ одамни ўлдиришда айбланмоқда.
Заксенхаузен - фашистлар маҳбусларни оммавий қирғин қилиш усулларини ўрганадиган ўзига хос ўқув полигони эди. Уруш йилларида бу ерда ўн минглаб одамлар даҳшатли қийноққа солинган ва ўлдирилган.
Жараёнда қурбонларнинг яқинлари ва тирик қолган собиқ маҳбуслар қатнашди. Кела олмаганлар ҳам судни диққат билан кузатишди. Меъмор Антуан Грумбах, француз қаршилиги жангчиси, 1944 йилда Заксенхаузенда ўлдирилган Жан Грумбахнинг ўғли.
"Лагерда нафақат у, балки ўзини тута олмаган кўплаб қўриқчилар бор эди ва нима дейилишидан қатъи назар, улар шерик бўлишган", дейди айбланувчи ҳақида Антуан Грумбах.
Йозеф Шутц уч йил давомида Заксенхаузенда назоратчи бўлиб ишлаган. У айбини тан олмади, кечирим сўраш ва гувоҳлик беришдан бош тортди.
"Адолатни шунча йиллар кечикиши… бу судлар, бу жараёнлар Германия суд органларининг фашист-жиноятчилар ишларига эътиборсизлиги боис жуда кеч содир бўлмоқда. Ўнлаб йиллар уларга айблов қўйилмаган, воқеалар охиригача ўрганилмаган", дейди Освенцим Халқаро қўмитаси вице-президенти Кристоф Хебнер.
Йозеф Шутцнинг жиноий жавобгарликка тортилишига 2011 йилда Польшадаги нацистлар қурган «Собибор» ўлим лагери қўриқчиси Иван Демьянюк устидан ўтказилган суд жараёнидан кейин имкон бўлди. Қолаверса, айблов қўйилиши учун концлагерда хизмат қилганининг ўзи етарли.
Г.Холдорова тайёрлади.