Пайариқда бир кунда 367 ҳолатда йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Пайариқ тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди.

Тадбирда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан (жами 367 та) 114 ҳолатда қўпол қоидабузарликлар, 69 тасида тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш билан боғлиқ, 6 та қувиб ўтиш қоидасини бузганлик, 35 та одам ташиш қоидасини бузиш, 19 та йўл-белгиларига риоя қилмаслик, 18 ҳолатда автомашинада ўт ўчиргич ва аптечка йўқлиги, 84 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, иккитадан қарама-қарши йўналишни давом эттириш, светофорнинг қизил чироғида ҳаратланиш ҳамда 132 вазиятда бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланди. 71 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлик қоидаларига лоқайд бўлмаганликлари учун ҳамшаҳарларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.