379 оила яраштирилди, 3.09 млрд. сўмлик алимент қарздорлиги ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармасига энг кўп мурожаатлар алимент ундируви ва моддий таъминлаш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушмоқда. Шу сабабли ҳар бир туманда ҳамкорликдаги “Яраштириш ойлиги” чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Нотинч, ажрашиш учун мурожаат қилган ёки ажрашган оилалар, алимент тўловчилар ҳамда уларнинг собиқ турмуш ўртоқлари иштирокида самарали учрашувлар ўтказилди. Ажримлар сонини камайтириш, оилаларни яраштириш ёки ажрашган оилаларни тиклаш ишларида фаол иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.
Тадбирлар давомида 379 оила яраштирилди. Қидирувда бўлган 20 нафар қарздорлар топилди. Ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 226 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди. 3.09 млрд. сўмлик қарздорлардан алимент қарздорлиги ундирилди. Алимент тўлашдан икки ойдан ва ундан ортиқ вақт мобайнида буйин товлаб келган 78 нафар қарздорларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар қўзғатилди ва тарғибот тадбирлари ўтказилиши натижасида 432 та алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларининг камайишига эришилди.
Учқун БУТУНОВ,
Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд вилоят бошқармаси
бошлиғининг ўринбосари.