3D принтерда чиқарилган уй биринчи эгаларини кутиб олди

Нидерландияда эр-хотин тўлиқ 3D-босма технология ёрдамида қурилган биринчи Европа уйига кўчиб ўтди, дея хабар берди The Guardian.

Элиза Лутц ва Гарри Деккерслар ўзининг биринчи рақамли калитини - эшикни очиш имкониятини берувчи дастурни олишди, дейилади хабарда.

"Ушбу уй юридик мос равишда яшаш мумкин бўлган шундай турдаги биринчи бино бўлди. Дастлаб биринчи уйлар 2019 йилда пайдо бўлиши режалаштирилган эди, аммо меъморий лойиҳанинг мураккаблиги сабабли кейинга қолдирилди. Лойиҳа Эйндховен техника университети ва Vesteda уй-жой корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди", дея хабар беради «360» телеканали.

Турар жой 94 квадрат метрни ташкил этади, иккита ётоқ хонаси мавжуд. Уй тош шаклига эга бўлиб, 24 бетон элементдан иборат. Бинони яратиш учун 120 соат вақт сарфланган.

Г.Холдорова тайёрлади.