400 мингдан кўпроқ оилага бир марталик моддий ёрдам пули берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтожлар рўйхатига киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилади. Бунга республика бюджетидан қўшимча 380 миллиард сўм ажратилади.