Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

50 та қишлоқ аҳолиси давлат хизматларини почта бўлимидан олади

Пайариқ туманининг аксарият аҳолиси туман марказидан олис ва чекка ҳудудда жойлашган. Яқинда Пайариқ почта алоқа боғламасига қарашли Тепа алоқа бўлими фаолият бошлади. Эътиборлиси, эндиликда “Ғаллакор”, “Кўлтўсин” ва “Накурт” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли 50 га яқин қишлоқ одамларига давлат хизматлари ушбу алоқа бўлимида кўрсатилади.

Яратилган мазкур қулайлик натижасида фуқаролар СТИР аниқлаш, туғилганлик ҳақида маълумотнома, пенсия ҳақида, доимий (вақтинча) яшаш жойи бўйича маълумот олиш, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун ариза бериш ва қабул қилиш навбатини текшириш сингари 18 турдаги давлат хизматларини туман марказига бормасдан мазкур бўлимда олиш имкониятига эга бўлди.

Бундай қулайлик туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйилади.

Акмал Турабов,
ДХА вилоят бошқармаси ташкилий-таҳлил бўлими бош маслаҳатчиси.