6 ойда экспорт ҳажми 16,5 фоизга камайди
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 677,2 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, пандемия таъсирида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,9 фоизга камайди.
Шу жумладан, экспорт ҳажми 151,5 миллион АҚШ доллари (16,5 фоиз)га камайган ва импорт ҳажми 525,7 миллион АҚШ долларига ёки 17 фоизга камайган.
Вилоят бўйича 2020 йилнинг ўтган олти ойида барча турдаги транспортлар томонидан 23,4 миллион тонна юк ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,2 фоизни ташкил қилган.
Барча турдаги транспортлар томонидан юк айланмаси 587,9 миллион тонна-километрни ташкил қилган ва 2019 йилнинг январь-июнига нисбатан 10,4 фоизга кўпайган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 10901,2 миллиард сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 97,4 фоизни, шу жумладан деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик соҳаларида маҳсулот (хизмат)лар ҳажми 10481,8 миллиард сўмни ёки 97,2 фоизни ташкил қилган.
Фазлуллоҳ Эшонқулов,
Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати ходими.