73 ёшли эркак ўз уйида ёниб кетди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд қилинишича, 14 январь куни соат 03:10 да Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 30-уй, 12-хонадонда уйнинг 2 квадрат метр майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:15 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:33 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 78 ёшли эркак киши ҳалок бўлган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин келтирган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.