“Адлия ва ёшлар” лойиҳаси: Талабаларни қандай муаммолар қийнаяпти?

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Адлия ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Самарқанд шаҳар адлия бўлими мутасаддилари томонидан талабаларга мамлакатимизда ёшлар сиёсати масалаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунчалар берилди.

Таъкидландики, 2018 йилнинг апрель ойида ҳар бир туман ва шаҳарлардаги адлия бўлимлари қошида ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этилди. Ушбу маслаҳатхоналарга ҳар бир фуқаронинг мурожаат қилиши мумкинлиги ва мурожаатлар 15 кун ичида кўриб чиқилиб, масалалар юзасидан мурожаатчига жавоб йўллаш тартиби жорий қилинди.

Шунингдек, адлия идоралари ходимларининг мавжуд муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиши, сайёр қабуллар ташкил этишига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олинди.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.