“Адолат” СДП: Ишончли вакил пастдарғомлик сайловчиларга Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури ҳақида маълумот берди
“Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Музаффара Абдиеванинг пастдарғомлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда партиянинг вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгаши депутатлари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Бўлиб ўтган учрашувда ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг устувор йўналишлари хусусида батафсил тушунча берди.
Сайловолди дастурида жамиятимиз ҳаёти билан боғлиқ тўққизта йўналишдан иборат долзарб вазифа белгиланган. Тадбир сўнгида сўзга чиққанлар томонидан номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар қўллаб-қувватланди.