Аграр секторга 44,5 миллион доллар йўналтирилди
- 13.09.2019 15:15
- 58
- Иқтисодиёт
Жорий йил Самарқанд вилоятида 44,5 миллион доллар (шундан 25,6 миллион доллар халқаро молия ташкилотлари кредитлари) маблағ ҳисобидан 43 та лойиҳа молиялаштирилди.
Жумладан, 26,7 гектар майдондаги 11 та иссиқхона учун 9 миллион 668 минг доллар, 12 минг 860 тонна сиғимга эга 12 та музлаткичли омборхона учун 5 миллион 192 минг доллар, 3800 тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш йўналишидаги 3 та лойиҳа учун 2 миллион 850 минг доллар ажратилди. Бундан ташқари, 755,6 гектар майдонда интенсив боғ ва узумзор, қарийб 1,5 минг бош чорва моллари, сут соғиш, ёғ ишлаб чиқариш ва омухта ем тайёрлаш комбайни учун жами 7 миллион 903 минг доллар маблағ йўналтирилди.
Теглар:
агрокластер
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа