Агрологистика комплекслари учун ер ажратилади
Ҳукуматнинг 2020 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 11 августдаги қарорида белгиланган топшириқларни амалга ошириш жадвали ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Лойиҳа доирасида мева-сабзавотчилик кооперацияларига ер майдонларини белгиланган тартибда, шу жумладан, ҳудудларда барпо қилинадиган йирик агрологистика комплекслари учун белгиланган ер майдонларини қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари учун компенсация ундирмасдан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Ажратилган ер участкаларидаги ердан фойдаланувчилар компенсациялари (фермер хўжаликлари томонидан кўрилган зарарлар, кесилган дарахтлар, фуқароларни кўчириш ва уларга етказилган барча зарарлар) ва агрологистика комплексларини муҳандислик, йўл ҳамда транспорт инфратузилмаларига уланишини таъминлаш ва бошқа харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Жаҳон банки ҳамда миллий қонунчилик талабларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланади ҳамда тақдим этилади.