Аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етарли
- 06.04.2020 12:03
- 132
- Самарқанд

Жорий йилнинг 1 апрель куни Zarnews.uz телеграм канали ҳамда сайтида “Нурободликлар нега эътибордан четда?” номли мақола эълон қилинди.
Мазкур мақолада келтирилган маълумотлар туман ҳокимлиги ва мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.
Бугунги кунда туман ҳокимлиги томонидан Жом ва бошқа деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳолига сотилмоқда.
Нуробод туманида аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етарли бўлиб, тақчиллик мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- 3 соат аввал
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- Бугун, 17:55
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Бугун, 17:30
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Бугун, 11:50
- Жамият