Актёрлар замонамиз қаҳрамонлари тимсолларини қандай яратяпти?

Самарқанд вилоят рус драма театрида вилоят мусиқали драма театрининг ижодий фаолиятига бағишланган “Бизнинг театр” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Унда ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини саҳналарда яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Тадбир вилоят мусиқали драма театрининг маҳоратли актёри, Ўзбекистонда хизмат курсатган артист Туйма Пардаевнинг 70 йиллик юбилейига уланиб кетди.
Таъкидлаш лозимки, бугун Туйма Пардаев учун қўшалоқ байрам. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 70 ёшлик тўйини нишонлаётган Туйма ака Президентимиз фармонига асосан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди.
Муниса Шамсиева.