Алимент тўлашдан қочиб юрган отага жазо тайинланди

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон тумани судининг суд ҳужжатига асосан қарздор С.Н. томонидан ундирувчи Г.Ё.нинг фойдасига 2 нафар фарзандиларининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Аммо алиментдан бўлган қарздорлигини қасддан тўламасдан яшириниб юрганлиги оқибатида С.Н.нинг қарздорлиги 20 миллион сўмдан ошиб кетган.

Мажбурий ижро бюроси Оқдарё тумани бўлими томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, у Жиззах вилояти Жиззах тумани, Равот қишлоғидан топилди.

Қарздор С.Н.га Оқдарё тумани маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси Оқдарё тумани бўлими.