Америкада ишлаб чиқарилган барча тузларнинг учдан бир қисми йўлларни музлардан тозалаш учун ишлатилади

🔹 Бургутни чўқишга журъат этадиган ягона қуш бу қарға. У бургут устига ўтириб, уни тишлай бошлайди. Бургут эса қарға билан жанжаллашиш учун вақт ва куч сарфламасдан, қанотларини ёйиб баланд учади, чунки у билади: парвоз қанчалик баланд бўлса, қарғанинг нафас олиши қийинлашади. Кислород етишмаслиги қарғанинг қулашига олиб келади.

🔹 Бармоқларни қирсиллатиш суякларга зарар етказмайди ва артритни келтириб чиқармайди. Чиқадиган товуш шунчаки портловчи газ пуфакчалари. Ушбу жараён бўғимларни бўшаштириб, пайларни рағбатлантиради.

🔹 Эрталаб кўзларимиз кечқурунга қараганда яхши кўради.

🔹 Шоколад тишлар учун зарарли эмас, бундан ташқари у кариес ривожланишини секинлаштиради. Бу ерда гап табиий қора шоколад ҳақида кетяпти.

🔹 Ҳиндистон ўрмонларида маҳаллий лаҳжада “ошқозонни алдаш” деб номланадиган Калир-ланда номли ўсимлик ўсади. Баргларидаги озуқавий моддалар йўқлигига қарамасдан 1-2 баргини еган киши бир ҳафта давомида ўзини тўқ ҳис қилади.



🔹 Америкада ишлаб чиқарилган барча тузларнинг тахминан 1/3 қисми йўлларни музлардан тозалаш учун ишлатилади.

🔹 Англиядаги йўл қурувчилар пластикдан йўллар ясашни бошладилар. Қайта ишланган пластик асфальтга қараганда 10 баравар арзон ва чидамлидир.

🔹 Поляр оқ айиқларининг жуни оппоқ бўлишига қарамай терисининг ранги қора.

🔹 Йўлбарс терисининг ранги унинг жуни каби йўл-йўл.



🔹 Кийикнинг шохлари тўхтовсиз ўсиб борадиган саратон ўсмаси. Бироқ, кийик танасида ҳужайралар мавжуд бўлиб, улар ўсманинг бутун танага тарқалишининг олдини олади.

🔹 Қарта дастаси метафизик маънога эга: 52 та қарта – бу йилнинг 52 ҳафтаси, 4 тури бу фасллар, ҳар турнинг 13 дона қартаси ой циклининг 13 босқичи. Қарталардаги барча қийматни қўшсангиз, 365 кунни билиб оласиз.

🔹 Мангостин - дунёдаги энг мазали мева деб эътироф этилди. Бу нозик қаймоқли ширинликка ўхшаш оппоқ этли десерт меваси.

🔹 Авокадо витамин бомбаси ҳисобланади. Авокадо мунтазам равишда истеъмол қилган киши соғлом тери, мустаҳкам тирноқлар, ажойиб сочлар ва келишган қоматга эга бўлади.

Баҳора тўплади.