Америкада Самарқанд маҳсулотлари сотиляптими?

Самарқандлик, аммо Америкада истиқомат қилувчи ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу юртда Ўзбекистон номи билан боғлиқ воқеа, ҳолатларни тармоқларга тез-тез жойлаштириб туради.

Яқинда шундай суратлардан бирини Дилбар Якубова жойлаштирган. Расмда кўриб турганингиздай, суратда Нью-Йорк дўконларида Самарқанд номи қўлланилган қатор маҳсулотлар сотувда эканлиги акс этган. Табиийки, бу америкалик ишбилармонларнинг менежмент соҳасидаги юқори малакали эканлигидан, яъни мижозларини яхши ўрганишидан далолат беради. Чунки Нью-Йоркнинг айнан ўша, Бруклин шаҳрида Самарқанддан борганлар кўпчиликни ташкил этади ва “Самарқанд” ёзуви уларни мижоз сифатида оҳанрабодай тортишини улар билади.

Аммо шу ўринда бу борада мутахассисларнинг фикрини билмоқчи эдик. Самарқанд ёзувини брэнд сифатида ишлатишга уларнинг ҳуқуқий асоси бормикан? Нима дейсиз?

Г.МЎМИНОВА.