Америкалик ҳиндулар Байкалданми?
Шу пайтгача туб америкаликларнинг аждодлари макони шимоли-шарқий Сибирь ҳисобланиб келинарди, деб ёзади “АиФ” (2021 й. 3-сон) ҳафтаномаси.
- Улар ўша ердан Беринг кўрфази соҳили орқали Аляска қуруқлигига ўтишган. Яқинда халқаро олимлар гуруҳи Сибирда 4 минг йил муқаддам яшаган 19 кишининг ДНК намуналарини тадқиқ қилди. Бионамуналар орасида Байкал кўлидаги Уст-Кяхта-3 ғоридан топилган тиш ҳам бор. Генда юқори палеолит, тош давридан кейинроқ ва бронза асри бошларида Байкал ҳудудидаги овчи биродарларнинг туб америкаликлар билан айнан ўхшашлик аломатлари аниқланмади.
Ирсий тадқиқот тарихий даврга қадар аҳолисининг генофонд ўхшашлиги Америкага кўчиб ўтган биринчи аҳоли асли Байкалдан эканлигини кўрсатади.
Ўзи ўчадиган сигарет пайдо бўлди
Россияда кашандалар ўзи ўчадиган сигарета чекишга ўтишлари кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари сигареталарни ўзи ўчадиган бўлишини талаб қилмоқда.
“Россиялик чекувчилар янги турдаги ушбу сигареталар билан 2023 йилдан хуморларини босишлари мумкин”, дейди хабарда “АиФ” (2021й. 3-сон).
Янги сигарета жуда оддий: агар чекувчи уни узоқ ичига тортиб турмаса, у ўчиб қолади. Буни сигарета қоғозга қўйилган халқа шаклидаги мослама таъминлайди. Аммо экспертларнинг таъкидлашича, бундай сигареталар ишлаб чиқариш қимматга тушади.
Бир қути сигаретанинг нархи ҳозирча 1 рубль атрофида бўлиши кутилмоқда. Бундан аввал олимлар сигарета таъмини берадиган электрон сигареталар яратишганди. Бироқ бу кашандалар сонини камайишига олиб келмади. Агар одамлар ўз соғлигини хароб қиладиган иллат – чекишдан онгли равишда воз кечишмас экан, бошқа ҳар қандай чора кутилган натижани бермайди, дейди шифокорлар.
Т.Шомуродов тайёрлади.