Америкалик оналар саросимада
Аниқланишича, АҚШда машҳур болалар озиқ-овқат маҳсулотларида заҳарли маргумуш, кадмий, қўрғошин мавжуд экан. Бу кимёвий моддалар шунингдек, мева-сабзавотлардан тайёрланган озиқаларда, шарбат ва қиёмларда ҳам топилмоқда.
Ишлаб чиқарувчилар эса маҳсулотлар ва дори-дармонлар бўйича АҚШ федерал агентлиги болалар озиқаларида оғир металлар таркиби, касаллик чақирувчи микроорганизмлар учун ҳеч қанақа стандарт белгиламаганини айтиб, ўзларини оқлашга уринишяпти.
Бугунги кунда АҚШ ижтимоий тармоқларида заҳарли маҳсулотлар билан болалари ҳаётини хавф остига қўяётган саноатчиларга норозиликлар билдирилмоқда.
Илон Маск ташвишга тушиб қолди
Илон Маск бутун дунёда автомобилларни экологик тоза ва хавфсиз водород ёқилғисига ўтказиш технологияси жорий этилаётганидан хавотирда.
Гап шундаки, Илон Маскнинг Spake Coagt Dally компанияси ишлаб чиқараётган «Тесла» электромобиллари қулайлик ва тежамликда водородли автомобиллардан ортда қолади. Масалан, «Тесла» тўлиқ заряд билан 25 мил (1 мил – 1,60 километрга тенг) йўл боса олса, водород билан тўлдирилган автомобиль 300 милдан кўпроқ йўл юради.
Ойга учиш учун янги ракета
2032 йилда бортида космонавтлар бўлган Россия ракетаси «Ангар» типидаги янги кучли двигателлар ёрдамида Ойга учади ва ундан кўп марта фойдаланиш мумкин. Ойга учириладиган янги типдаги ракета РД-182 кўп марта фойдаланадиган двигатель билан жиҳозланиб, мўлжалга 250 тонна юкни элта олади.
Президент Владимир Путин фармонига кўра, биринчи ўта оғир ракетани 2028 йилда учириш кўзда тутилмоқда.
«Мир новостей» ҳафтаномаси (2021 йил, 9-сони)дан Т.Шомуродов тайёрлади.