Америкалик телебошловчи Дональд Трампга жонли эфирда “Сен касалсан”, деб юборди

MSNBC телеканали бошловчиси Мика Бжезински АҚШ Президенти Дональд Трампни жонли эфирда “Сен касалсан”, деб юборди.

Воқеа 20 май куни содир бўлган, айни вақтда Бжезинскининг жонли эфирда айтган сўзларини You Toube тармоғида кўрса бўлади.

Давлат раҳбари АҚШдаги коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ҳақида айтган сўзларидан сўнг телебошловчи уни қаттиқ танқид остига олган. Бжезинскининг сўзларига кўра, дунёда қайд этилган COVID-19 ҳолатининг умумий сонидан 31 фоизи АҚШ улушига тўғри келмоқда. Бироқ Трамп бундай ҳолатни “яхши”, деб ҳисобламоқда ва бу гўё мамлакатдаги тест таҳлили тизимининг самарадорлигидан дарак бермоқда. Журналистнинг фикрига кўра, буларнинг барчаси тарихда АҚШ Президенти олдини олмаган, ўлкан гуманитар фожиа бўлиб, ўчмас из қолдиради.

“Фурсатдан фойдаланиб шуни айтмоқчиман: бу касал одамнинг сўзлари. Дональд, сен касал одамсан, сен касалсан...”, деди журналист.